1

“Nokia” ўзининг энг омабоп смартфонини янгилади

HI-TECH 29.11.2013, 10:42
“Nokia” ўзининг энг омабоп смартфонини янгилади
“Nokia” компанияси “Windows Phone” операцион тизимида ишловчи ҳозирги оммабоп “Lumia 520”нинг ўрнига келган “Lumia 525” бюджет смартфонини тақдим этди.

Ушбу қурилмага частотаси 1 гигагерцни ташкил этувчи “Qualcomm Snapdragon” икки ядроли процессор ўрнатилади. Оператив хотирасининг ҳажми эса олдинги моделга қараганда икки бараварга кўпайиб, 1 гигабайтга етади. Бу олдинги моделда ишламаган иловалар ва ўйинларни ишга тушириш имконини беради.

Янги моделнинг қолган характеристикалари ўзгармаган: ечими 800х480 бўлган 4 дюймли дисплей ва 5 мегапикселли камера. Шунингдек, қурилмада 8 гигабайтли ўрнатилган тўпловчи, 64 гигабайтгача ҳажмдаги microSD картасини қувватлаш функцияси мавжуд. Бундан ташқари, “SkyDrive”да 7 гигабайт “булутли” майдон ҳам тақдим этилади. Қурилманинг рангини алмашадиган қопқоқлар ёрдамида зарғалдоқ, оқ, сариқ ва қора рангларга ўзгартириш мумкин
бўлади.

Ҳозирча аппарат фақат Сингапурда тақдим этилди. Бу ерда у 14 декабрдан 200 доллар нархда сотила бошланади. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, олдинги нархни сақлаб қолган ҳолда телефон унумдорлигининг оширилиши – компания томонидан ташланган оқилона қадамдир. Бу унга “бюджетли” қурилмалар бозоридаги позицияларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. 
Шу билан бирга, “Lumia 525” энг ҳамёнбоп смартфонга айланиши даргумон, чунки шу кунларда АҚШда “Motorola” компанияси “Moto G” моделини 179 доллардан сота бошлайди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1