Дунёдаги энг йирик темир йўл ишлаб чиқарувчиларидан бири Хитойнинг CRRC компанияси янги турдаги, яъни магнит ёстиқчасидаги поездларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйганини маълум қилди. Бундай турдаги технология “маглев”(Инглиз тилидан таржима қилинганда магнит левитация) деб ҳам аталади.
Компания ходимларининг маълумот беришича, янги ишланма соатига 600 километр масофани босиб ўтишга қодир. Бундай кўрсаткич ҳозиргача дунёнинг ҳеч бир йўловчи поезди томонидан қайд этилмаган. Ўтган йили Япониядаги йўловчи поездлар соатига 590 километр масофани босиб ўтиб, рекорд ўрнатган эди.
Янги турдаги поездлар 2027 йилга келибгина йўловчиларни ташиш имконига эга бўлади. Уни ҳаётга татбиқ этиш учун яхшигина маблағ зарурлиги таъкидланмоқда.
Хитой магнит ёстиқчада ҳаракатланадиган поездлардан фойдаланиш бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири саналади. Мана шундай линия бир неча йилдан буён Шанхай аэропортини шаҳар маркази билан боғлайди. Ундаги поездлар эса соатига 430 километр масофани босиб ўтади.





