Бу мазкур соҳадаги энг сўнгги робот бўлиб, логистика муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган...
Робот барча истеъмолчилар учун товарларни тез ва сифатли даражада етказиб беради. Унинг яратувчилари Жанус Фрис ва Ахти Хейн роботни янада такомиллаштириш устида ишлаб ихтирога янги Skype дастури функциясини қўшишга муяссар бўлишди. Бу эса робот афзалликларини янада оширишга хизмат қилади.
Робот ихтирочиси Ахти Хейн ихтиро ҳақида шундай дейди:
— Биз икки йил олдин робот техникаси соҳасида янгилик қилишни ҳамда ҳозирда мавжуд кичик юкларни тез ва сифатли етказиб бериш муаммосини бартараф этишни ўз олдимизга мақсад қилгандик. Ниҳоят бу мақсадга эришдик, деб ўйлайман.
Робот узоқдан хабар берувчи тизим, истеъмолчилар онлайн рўйхати ҳаттоки, аудиоколонка ҳамда махсус дастурий таъминот билан жиҳозланган. Унга йўллардаги мавжуд тўсиқлар ҳақида сенсорли монитор хабар бериб боради ва албатта йўллар бўйлаб хавфсиз ва равон ҳаракатланиши учун GPS хавфсизлик камераси ҳам ўрнатилган. Ахти Хейннинг таъкидлашича, робот яқин келажакда Британия кўчалари бўйлаб ҳаракатланади.





