1

ЁҚИЛҒИ ТЎЛДИРИШГА ҲОЖАТ ҚОЛМАЙДИ

HI-TECH 28.09.2017, 14:24
ЁҚИЛҒИ ТЎЛДИРИШГА ҲОЖАТ ҚОЛМАЙДИ

Италиялик тадқиқотчиларнинг HySolarKit деб номланган кашфиёти энди машиналарга ёқилғи тўлдириш ва турли қуёш панелларини ўрнатиш каби муаммоларни бартараф этади. Қандай қилиб дейсизми?

Мазкур лойиҳа раҳбари Салерно университетининг профессори Жанфранко Риццо ихтиро ҳақида шундай дейди:

— Биз ихтиро қилган қурилмани одамлар машиналарининг олд ғилдиракларига ўрнатишади ва машинанинг ғилдираклари айланиши билан электр энергияси ишлаб чиқарила бошлайди. Шу билан аккумуляторга электр энергияси йиғилади. Олд ғилдиракда ҳосил бўлган электр энергияси орқа ғилдиракка йўналтирилади, қарабсизки, машинангиз ўз-ўзини зарядлаб ҳаракатланади.

Қурилма орқали автомобиль соатига тахминан 2кВт энергия ишлаб чиқаради. Бу эса автомобиль ҳаракатланиши учун айни муддао. Бу қурилмадан барча турдаги автомобилларда фойдаланишлари мумкин.

Университетнинг лаборатория ходими Дарио Маррнинг таъкидлашича, HySolarKit деб номланган мазкур қурилманинг баҳоси 3.000 евро бўлади. Кашфиётчилар ушбу қурилма устида 3 йил тинмай меҳнат қилишган. Бу кашфиётнинг фойдалиги эса у орқали машиналардан атмосферага чиқаётган заҳарли моддаларнинг тарқалиши кескин камаяди ва яқин келажакда бу каби муаммолар бартараф этилишига хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1