“iPhone” учун кичкина зарядловчи кўчма қурилма чиқарилди

HI-TECH 09.12.2013, 16:36
“iPhone” учун кичкина зарядловчи кўчма қурилма чиқарилди
“Bitemyapple” компанияси “Kickstarter” сайтида пул тўплаш ишларини муваффақиятли якунлаганидан кейин “Apple” смартфонлари учун портатив батареяларни чиқарди.



Қурилмага “Bolt” номи берилди. Унинг жуда кичкина ўлчами фойдаланувчиларга ўз айфонларини электр энергияси манбаларидан узоқда ҳам зарядлаш имконини беради.



Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, “кўчма розетка”нинг энергия сиғими 300 ампер-соатни ташкил этади. Бу смартфонни икки марта тўлиқ зарядлаш учун етарли. 



Айни пайтда “Bolt” уч хил рангда чиқарилган бўлиб, нархи бор-йўғи 59 долларни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1