АсосийМаданият

Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди

Ёзувчилар уюшмаси ва Ислом цивилизацияси марказининг таклифлари, шунингдек, санъатшунослар, жамоат арбоблари ва ижодкорларнинг фикрлари инобатга олинади.

'Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди'ning rasmi

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг жорий йил 11 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжат Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган «Янги Ўзбекистон манзаралари», «Буюк алломалар» ва «Замон қаҳрамонлари» каби туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартибини белгилайди.

Санъат асарларини давлат буюртмаси асосида яратишда Бадиий академиянинг Бадиий кўргазмалар дирекцияси буюртмачи, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси – давлат буюртмасининг лойиҳасини шакллантирувчи ишчи орган ҳисобланади.

Келгуси йил учун ижодий асарларни яратиш бўйича мавзу ва йўналишлар рўйхати ҳар йили ноябрь ойида Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши қарори билан тасдиқланади. Мавзу ва йўналишлар рўйхатини тасдиқлашда Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва Ислом цивилизацияси марказининг таклифлари, шунингдек, санъатшунослар, жамоат арбоблари ва ижодкорларнинг фикрлари инобатга олинади.

Туркум ижодий асарларнинг мавзу ва йўналишлари тўғрисида ҳар йили январь ойининг 10 санасига қадар оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. Эълон қилинган мавзу ва йўналишлар бўйича муаллифларнинг лойиҳа таклифлари ҳар йили 5 февралга қадар қабул қилинади.

Давлат буюртмаси сифатида тасдиқланган ижодий лойиҳалар муаллифлари билан ижодий асар яратиш учун шартнома тузилади.

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ижодкорлар томонидан тақдим этилган барча лойиҳа таклифлари, уларнинг кўриб чиқилиш ҳолати ҳамда улар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Бадиий академияси веб-сайтида очиқ эълон қилиб борилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 13:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 10:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 13:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.

    'Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди'ning rasmi

    Маданият 01.12.2025 14:34

    Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди

    Миллий статистика қўмитаси тегишли маълумотларни тақдим этди.

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 23.11.2025 08:47

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди

    Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.