АсосийСпорт

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панама терма жамоасига қарши ўйинда йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди

ЖЧ U-17 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритди

'Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панама терма жамоасига қарши ўйинда йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди'ning rasmi

Бугун, 11 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси J гуруҳидаги сўнгги тур учрашувини ўтказди. 

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панама терма жамоасига қарши ўйинда йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мундиалнинг 1/16 финал босқичига йўл олди.

Ушбу учрашувда киритилган голларга Абубакир Шукуруллаев, Садриддин Ҳасанов, Сайфиддин Содиқов, Жамшидбек Рустамов, Асилбек Алиев, Абдусамад Саидов муаллифлик қилишди.

    Бошқа янгиликлар