Саммитга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мезбонлик қилади. Унда Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам Тошкент саммитига таклиф қилинган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви илк бор 2018 йил Остона шаҳрида ўтказилган бўлиб, бу ташаббус Мирзиёевнинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ғояси асосида йўлга қўйилган.






