Бино 1506 йил қурилган бўлиб, йўл бўйидаги карвонсарой сифатида хизмат қилган. Фақатгина XIX аср охирига келиб у давлат кутубхонасига айланади. Яқиндагина архитектура ёдгорлигини янгилаш ишини “Tabanlioglu” студиясининг мутахассислари ўз зиммасига олди ва сақланиб қолган мумтоз намуна билан озгина замонавий дизайнни уйғунлаштирди.