АсосийБУ ҚИЗИҚ

Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланди

Bloomberg рейтингига кўра, Tesla ва SpaceX асосчиси бўлган Маскнинг умумий бойлиги 1,11 триллион долларга етган.

'Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланди'ning rasmi

Илон Маск жума куни дунёда биринчи триллионер мақомини қўлга киритди. Бу ҳолат унинг SpaceX компанияси акциялари фонд бозоридаги йирик IPO жараёнидан сўнг кескин қимматлашиши билан боғланмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Bloomberg рейтингига кўра, Tesla ва SpaceX асосчиси бўлган Маскнинг умумий бойлиги 1,11 триллион долларга етган.

Маълумотларга кўра, SpaceX компанияси Nasdaq биржасида 2,2 триллион долларлик баҳолаш билан листинг қилинган. Акциялар бошида 135 доллардан таклиф этилган бўлса-да, савдо 150 доллардан очилган ва 176,50 долларгача кўтарилган. Кейинчалик акциялар 161 доллар атрофида якунланган.

IPO жараёни орқали SpaceX 75 миллиард долларлик инвестиция жалб қилган.

Bloomberg маълумотида қайд этилишича, Маск компанияда 42 фоиз улушга эга бўлиб, унинг SpaceX’даги активлари 767,1 миллиард долларга баҳоланган. Шунингдек, у Tesla акциялари ва опционлари орқали яна юзлаб миллиард долларлик бойликка эга.

Маскнинг триллионер мақоми эса дунёда бойликлар тенгсизлиги ҳақида баҳсларни кучайтирди. Унинг бойлиги айрим давлатларнинг умумий иқтисодий ҳажмига тенг экани қайд этилмоқда.

Маълум қилинишича, Маск АҚШ сиёсий жараёнларида ҳам фаол иштирок этиб, Доналд Трамп сайлов кампаниясига катта миқдорда маблағ ажратган. У шунингдек, бир неча давлат идоралари фаолиятида кескин қисқартиришлар бўйича ташаббуслар билан чиққани айтилмоқда.

Унинг бу қарорлари ва баёнотлари халқаро жамоатчиликда турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Aйрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 02:35

    Aйрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    Мутахассислар сел ва сув тошқини хавфи мавжудлигидан огоҳлантирмоқда.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 14.06.2026 03:03

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    Бугун ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

    'Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 13.06.2026 02:50

    Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади

    Ўзбекистонда ҳафта охири иссиқ ва қуруқ об-ҳаво билан ўтади.

    '“Ўзгидромет” 10 июнга об-ҳаво прогнозини эълон қилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 10.06.2026 02:36

    “Ўзгидромет” 10 июнга об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    Унга кўра, чоршанба куни водийда ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    'БМТ Исроилни кўчманчиларнинг фаластинликларга қарши ҳужумларини қўллаб-қувватлашда айблади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 09.06.2026 11:32

    БМТ Исроилни кўчманчиларнинг фаластинликларга қарши ҳужумларини қўллаб-қувватлашда айблади

    Комиссия фикрича, бундай ҳаракатлар фаластинликларни ўз ерларидан сиқиб чиқариш ва ҳудудларни аннексия қилиш сиёсатига хизмат қилмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 09.06.2026 11:20

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.