Тадбирда Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти
ҳамда АҚШ ва Қатарда фаолият юритувчи "Novel Therapeutics" компанияси вакиллари иштирок этиб, соҳага оид халқаро тажриба ва замонавий ёндашувлар билан ўртоқлашди.

Мутахассислар дори воситаларини яратишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг янги тенденциялари, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш имкониятлари ҳамда био-фармацевтика соҳасининг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, институтда олиб борилаётган тадқиқотларни халқаро тажриба билан уйғунлаштириш, инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва янги авлод дориларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир соҳа олимлари, тадқиқотчилар ва талабалар учун халқаро экспертлар билан тажриба алмашиш, янги билим ва кўникмаларни олиш ҳамда илмий ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.






