Уйда туриб, коинотни ўрганиш мумкин

HI-TECH 26.10.2017, 15:39
Уйда туриб, коинотни  ўрганиш мумкин

Осмондаги ғиж-ғиж юлдузларни томоша қилиб, у ерда яна нималар бор экан, деб хаёл сурмаган одам бўлмаса керак. NASA ходимлари узоқ йиллардан бери бу саволнинг жавобини қидириб, шаттллар, телескоплар орқали турли тадқиқотларни ўтказмоқдалар. Бу йил NASA PubSpace сайти орқали ўзига хос лойиҳани ишлаб чиқди. Энди сайёрамиз аҳолисининг ҳар бири айни вақтда улар қандай лойиҳаларнинг устида иш олиб бораётгани ҳақида маълумотга эга бўлишлари мумкин. Ундан фойдаланиш мутлақо текин. Фақатгина интернет бўлса, бас. Веб-саҳифага минглаб илмий мақолалар жойлаштирилган. Бу ҳали бошланишидир. Энди инсоният коинотнинг забт этилишини кузатиши ва ўзини қизиқтирган барча саволларга жавоб топиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1