1

20 ТОННАЛИ СУРАТ

HI-TECH 26.10.2017, 15:49
20 ТОННАЛИ СУРАТ

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Леким Ибрагимов яратган ўзига хос рекорд тўрт йилдирки, тасвирий санъат ихлосмандлари тилидан тушмай келади.

“Интеррекорд” халқаро рекордларни қайд этиш агентлиги хулосасига кўра, Рассомнинг “Минг малак ва бир сурат” номли йирик асари “холстда ва мойбўёқда биргина рассом томонидан яратилган энг йирик сурат” номинациясини қўлга киритган.

Мазкур йирик асар Шарқнинг бебаҳо эпик ёдгорлиги — “Минг бир кеча” асосида дунёга келган бўлиб, унинг яратиш ғояси 2000 йилларда дунёга келган. Асарнинг концепцияси ўн йил давомида пишитиб борилган ва2010-2012 йиллар мобайнида оққа кўчирилган.

“Минг малак ва бир сурат” ўша йили илк бор Прагада, сўнгра бошқа Европа мамлакатларида намойиш этилади. Эни 8 метр, бўйи 66 метр бўлган мазкур “Минг малак ва бир сурат” мингта асарниягона композицияга бирлаштиради ва яхлит суратни ҳосил қилади. Шу боис, бу асар “Битта суратда акс этган энг кўп фаришталар тимсоли” номинациясида ҳам ғолиб, деб топилган.

“Фаришта тимсолини акс эттирган ҳар бир қисм алоҳида бир асар бўлса-да, улар йиғилгач, якуний ва тўлиқ композициясини ҳосил қилади”, деб интервью беради Леким Ибрагимов “Agency France-Presse” ахборот агентлигига.

Тегишли асбоб-ускуналар билан мазкур лойиҳа 20 тоннадан ортиқ бўлиб, 2,4 километрлик пўлат симлар билан ўрнатилади. Уни 500 метр квадратга ўрнатиш учун камида тўрт киши тўрт кун меҳнат қилишикерак бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1