Шкафни аввал ичкаридан, кейин ташқаридан аввалига ҳўл, кейин қуруқ латта билан артинг. Сўнг шкаф токчаларига янги лимон ёки апельсин пўстини суртинг. Буни ойига бир марта амалга оширинг.
Яна бир маслаҳат: музлаткичдаги нохуш ҳидни бартараф этиш учун пахтани аччиқ дамланган қаҳвада ҳўллаб олиб, кичкина пиёлага солинг ва музлаткич токчаларидан бирига қўйинг.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






