20.02.2014 09:58
Facebook WhatsApp мессенжерини сотиб олади
Келишув компания акциялари ва пул маблағлари орқали тўланиши кўзда тутилган.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, WhatsApp хизматидан 100 дан ортиқ мамлакатларда фойдаланишади. Ушбу иловани iOS, Android, BlackBerry, Nokia S40, Symbian ҳамда Windows Phone платформаларида ишловчи қурилмаларга ўрнатиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, WhatsApp’нинг ҳар ойлик фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ортиқни ташкил қилади.