— Юз терисини тиниқлаштириш учун уй шароитида нималарни тавсия этасиз? Ҳуснбузарлар тошса, биринчи ёрдам қандай бўлиши мумкин?
Исмигул
Маҳбуба МАМАНОВА, косметолог: — Уй шаротида юзни тозалаш учун биринчи навбатда ёғсиз атир совундан фойдаланишингиз мумкин. Совунни яхшилаб кўпиртириб, юз айланаси бўйлаб суртасиз ва 5 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб, пастдан юқорига қарата артинг. Шунингдек, тошмалар тез-тез безовта қилса, дорихонадан 3 фоизли перекис эритмасини харид қилиб, тери юзасини тозаланг. Агар юз терисида оқиш рангдаги кичик тошмалар бўлса, билингки, ички аъзоларингизда шамоллаш ҳолати мавжуд. Аксарият ҳолларда бу бачадон, сийдик йўлларидаги яллиғланиш ёки гормонал ўзгаришлар ва витамин етишмаслиги сабаб юзага келади. Бундай вақтларда турп уруғидан ҳам тез фойда берувчи ниқоб тайёрлаш мумкин. Бунинг учун турп уруғини озроқ сув билан аралаштириб, юзингизга ниқоб қилиб суртасиз ва 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювасиз.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






