АсосийSUG'DIYONA

ДЕВОРДАГИ ЧИЗИҚЛАР

'ДЕВОРДАГИ ЧИЗИҚЛАР'ning rasmi

Айтайлик, фарзандингиз девордаги гулқоғозларга фломастер билан чизиб қўйди. Сув асосида тайёрланган фломастер изларини ўчириш осонроқ. Асоси спиртдан иборатлариники эса қийинроқ. Фломастерлар қадоғидаги ёзувни диққат билан ўқинг, унда маҳсулотнинг таркиби аниқ ёзилган бўлиши керак. Агар гулқоғозга сув асосли фломастер билан чизилган бўлса, пахта толали матони перекис-водород эритмасида ҳўллаб, чизиқларнинг устидан то улар ўчиб кетгунча эҳтиёткорлик билан юрғизиб чиқинг (марказдан четга қараб йўналтиринг). «Спиртли» фломастерда чизилганларини эса тиббий спиртга ҳўлланган пахта ёрдамида ўчиришингиз мумкин.

Муҳим! Кўзга ташланадиган жойдаги чизиқларни ўчиришдан аввал шкаф ёки диван ортидаги пана жойда танлаган воситангизни қўллаб кўринг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар