1

ДАСТУРЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНМОҚДА

HI-TECH 13.11.2017, 17:37
ДАСТУРЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНМОҚДА

Очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича “Опен Дата Чалленге” танловига жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб аризалар қабул қилишни бошлади.
“Open Data Challenge ” – бу давлат идоралари тақдим қилган очиқ маълумотларга асосланган ҳолда дастурлар ишлаб чиқиш бўйича танлов бўлиб, Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга хизмат қилади.

Ҳакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган ҳамда хусусий сектор томонидан тақдим этилган очиқ маълумотлардан ўзаро ижтимоий ва инновацион иловалар ҳамда хизматлар яратишдир.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва “УЗИНФОCОМ” марказлари томонидан ташкил этилмоқда.

Танловда иштирок этишни истаганлар жорий йилнинг 24 ноябр кунига қадар https://data.gov.uz/uz/hackathon/register сайтида рўйҳатдан ўтишлари лозим.

Танловнинг асосий тадбирлари 2017 йилнинг 30 ноябрдан 3 декабрига қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида бўлиб ўтади. 2017 йилнинг 30 ноябр ва 1 декабр кунлари Ҳакатон ичштирокчилари таклиф этилган мутахассислар ўтказадиган турли тренинг ва мастер классларда иштирок этадилар.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 16 декабр куни бўлиб ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1