1

Энди смартфонлардан хушбўй ҳид тараладиган бўлади

HI-TECH 22.02.2014, 13:01
Энди смартфонлардан хушбўй ҳид тараладиган бўлади
Ҳид электрон почта ёки оддий смс орқали юборилади. 

Гарвард университети ўқувчилари профессор Дэвид Эдвардс раҳбарлигида Ophone номли қурилма иҳтиро қилишди. У ҳидини минг километрга тарата олади. Буни твит қолдириб, смс ёки электрон почта хизматидан фойдаланиб амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Newsland  нашри хабар беради. 

Қурилманинг ишлаш принципи қуйидагича: хабар муаллифи махсус дастур ёрдамида ўзига ёққан ҳидни танлайди, (гуллар, мева ва шоколад ҳиди) сўнгра танловини файл кўринишида юборади.

Иккинчиси эса юборилган ҳидни тарқалиши учун Ophone’ни блютуз орқали улайди. Шунингдек, сматрфонга ҳидларни ўзида олиб юрувчи картрижлардан бири ҳам уланади. Айнан ўша картриж керак бўлган ҳидни ажратилган қисмдан олиб беради. Ҳид тарқатилгач, у бир ярим дақиқа давомида таралади. Шундан сўнг йўқолади.  

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, бу қурилма 2015 йилда сотувга чиқиши мумкин.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1