АсосийSiyosat

АГРИППИНА ШИН КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРДИ

'АГРИППИНА ШИН КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРДИ'ning rasmi

Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан борган Корея Республикасида учрашув ва музокаралар олиб борди.

«Мактабгача таълим вазирлиги - бу мутлақо янги маҳкама, биз қарийб нолдан иш бошладик ва биз учун хорижий, жумладан корейс тажрибаси жуда муҳим», - деди Агриппина Шин.

Бугун Сеулда Ўзбекистонга 2000 дона пианинони беғараз тақдим этиш тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши кутилмоқда. Бу «фарзандларимизнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шароитларни яхшилашга хизмат қилади», деди Агриппина Шин. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри маълум қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар