1

Интернетдаги ёлғон хабарларни аниқловчи дастур кашф қилинди

HI-TECH 28.02.2014, 18:26
Интернетдаги ёлғон хабарларни аниқловчи дастур кашф қилинди
Британияда янги Pheme деб номланувчи ёлғонни аниқловчи детектор кашф қилинди.

Бу компьютер дастури интернетда чоп этилган хабарни ёлғон ёки рост эканини аниқлайди. Таҳлил учун унга матндан кичик парча -140 белги ҳам кифоя.  Дастур асосчиларининг айтишича, дастур биринчи ўринда ижтимоий тармоқдаги ёлғон хабарларни аниқашда полиция ходимларига катта ёрдами тегади.

Бу янги детектор 140 та ҳарфнинг ўзидаёқ хабар рост ёки ёлғон эканлигини аниқлайди. 

Хулосага келишдан аввал дастур сониялар ичида хабар муаллифини аниқлайди ва унинг бошқа постларига нисбатан баҳо беради. Агарда профил бир куни аввал очилган бўлса, у ҳолда хабарга асоссиз бўлиши мумкин. 

Шунингдек, агар хабар бошқа манбаларда ҳам чоп этилган бўлса, дастур бу ҳақида  маълумот  беради.

Ушбу дастур бир ярим йилдан кейингина тўлақолнли ишлаши мумкин. Дастур кашфиёти 3,5 миллион фунт стерлингга тушади. Маблағни эса Европа иттифоқи ажратиши ҳақида хабар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1