1

ОЗМОҚЧИМАН. ҲАММОМГА БОРАЙМИ, СУЗИШГАМИ?

СУҒДИЁНА 25.11.2017, 08:35
Теглар: Гўзаллик
ОЗМОҚЧИМАН. ҲАММОМГА БОРАЙМИ, СУЗИШГАМИ?

Бир неча ойдан кейин катта опамнинг тўйи. Унгача беш килоча озсам дегандим. Бир танишим ҳаммомга бориб, бир ой ичида беш килога озганини айтди. Бошқа танишим бўлса, сув ҳавзасида шуғулланишни тавсия қилаяпти. Ҳафтасига тўрт марта ҳаммомга борсам ҳам, бир ой сув ҳавзасига қатнасам ҳам, ўрта ҳисобда бир ҳил маблағ сарфлар эканман. Айтингчи, бу усулларнинг қай бири самаралироқ?

Наргиз

Ёғдан халос бўламизми, сувданми?

Кўпчилик юқори ҳароратда тери остидаги ёғларни эритиш мумкин, деб ўйлайди. Ҳатто, ҳаммомга киришдан аввал ва чиққандан кейин тарозига туриб, бир неча килограммдан халос бўлганини таъкидлайдиганлар ҳам топилади. Чиндан ҳам тарози ўқи бироз орқага сурилиши мумкин. Аммо жараён организмдан тер орақали чиқиб кетган суюқлик ҳисобига кечади. Тана сув балансини тиклаб олганидан кейин ҳеч нарса кўрмагандай яна аввалги ҳолига қайтади. Аслида, бу физиологик жиҳатдан нормал ҳолат. Шунинг учун чинакамига озишни истаган дўмбоқлар амалиётдан кейин кутилган натижани сезишмайди. Бироқ сўзларимиздан бу усул бутунлай бесамар экан деган хулосага келманг. Агар бир муддат вазнингиз камаймай, “қотиб” қолган бўлса, айнан ҳаммом ва сауналар сизга ёрдам беради. Чунки иссиқ ҳарорат таъсирида тана бироз стресс ҳолатига тушиб, одатий вазн ўзгаришини рағбатлантира бошлайди. Шундан кейин жисмоний машқларга мурожаат қилсангиз, натижа узоқ куттирмайди. Агар ҳар икки йўналишни тўғри мослаштира олсангиз, сантиметрларингиз жадалроқ йўқолади.

Карбонат натрий + иссиқ сув

Интернет тармоғида кенг тарқалган усуллардан яна бири эса ваннани иссиқ сувга тўлдириб, унга бир қути истеъмол содасини солганча ванна қилиш. Амалиётни қўллаб кўрганлар натижа яққол сезилганини таъкидлашади. Бироқ бу сафар ҳам вазндаги ўзгаришлар терлаш орқали чиқиб кетган сувга бориб тақалади. Аммо содали ванналар у қадар безиён деб ҳам бўлмайди. Чунки инсон терисининг юза қисмида ҳимояловчи ёғдан иборат юпқа плёнка қатлами мавжуд. Истеъмол содаси таъсирида эса мана шу плёнкага зиён етади. Оқибатда турли тери хасталиклари, экзема, қизариш, ачишиш юзага келади. Доимий содали ванналар терининг тез қаришига, ажин тушиши ва турли тошмаларга сабаб бўлиши мумкин.

Контраст душ

Сув ҳароратининг кескин ўзгариши натижасида мушаклар қисқаради ва танада қон айланиши жадаллашади. Демак моддалар алмашинуви ҳам ўз ўзидан тезлашади. Шунинг учун бу муолажани бошқа машқлар билан биргаликда амалга оширсангиз кутилган натижага эришасиз. Агар фақат контраст душнинг кўмагига ишониб қолсангиз, ўзингиздан ўпкалайверинг. Мутаҳассислар амалиётни ҳафтада икки марта қўллашни тавсия этишади.

Энг самарали чора сузиш!

Қоматни қисқа фурсатлар ичида чиройли кўринишга келтириш учун энг мақбул чора сузишдир. Чунки сузганда тананинг ҳамма мушаклари бараварига ҳаракатга келади. Бир соат сувда сузган киши 400 ккал.дан халос бўлади. Энг муҳими эса терининг осилиб қолиши, целлюлит каби муаммолардан узоқда бўласиз. Лекин кўзни қувонтирадиган натижага эришиш учун ҳафтада уч марта бир соатдан шуғулланиш ва албатта тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш лозим.

МАФТУНА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1