1

«БАНАН» ПИШИРИҒИ

СУҒДИЁНА 01.12.2017, 19:53
Теглар: Таомнома
«БАНАН» ПИШИРИҒИ

Зарур масаллиқлар: хамирига: 200 гр. сариёғ, 3 стакан ун, 1 стакан сметана, 1 чой қошиқ истеъмол содаси; ичига солишга: 200 гр. творог, 1 стакан шакар, ванилин.

Тайёрланиши: 1. Сариёғни кўпиртиринг. Истеъмол содасини сметанага қўшиб, сариёғга солинг. Оз-оздан ун солиб, яхшилаб аралаштиринг. Тайёр хамирнинг устини ёпиб тиндиринг.

2. Творогга шакар қўшиб, бир хил масаллиқ ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Сўнгра ванилин солинг.

3. Хамирдан 40 зувала ясанг. Ҳар бирини овал шаклида ёйинг. Ичига творогли аралашмадан солиб, тугинг. Банан шакли ҳосил бўлсин.

4. Пишириқ қоғози солинган патнисга бананларни териб, 180 даражада қиздирилган газ печига 25-30 дақиқага қўйинг.

1 соат

8 кишилик

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Шарҳлар

ЛИМОНЛИ “ҲАЛҚАЧА”ЛАР

20.12.2017, 19:40

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 150-200 гр. ун, 100 гр. маккажўхори крахмали, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, 100 гр. маргарин, 2 дона тухум сариғи, 100 гр. шакар,...
ШОКОЛАДЛИ “АРЧА”

20.12.2017, 19:39

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 100 гр. маргарин, 1 ст. сув, 2 дона тухум, бир чимдим туз, 100-150 гр. ун. Креми учун: 200 гр. қаймоқ, 100...
БАЙРАМ СОВҒАСИ

16.12.2017, 12:09

Зарур масаллиқлар: 500-600 гр ун, 500 гр. қанд упаси, 6 дона тухум, 8 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ какао, 1 чой қошиқ истеъмол содаси,...
ШОКОЛАД+ОЛЧАЛИ ДУЭТ

16.12.2017, 12:08

Зарур масаллиқлар: 300 гр. ун, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ст. шакар, 1 стакандан сут ва қайноқ сув, 4 дона тухум, 4-5 ош қошиқ какао,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1