АФҒОНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ 2017 ЙИЛ 4 ДЕКАБРЬ КУНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КЕЛАДИ

СИЁСАТ 02.12.2017, 09:26
АФҒОНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ 2017 ЙИЛ 4 ДЕКАБРЬ КУНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КЕЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2017 йил 4 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади.

Олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш, асосий халқаро муаммолар ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан-таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан, шунингдек, Бухоро шаҳрини зиёрат қилиш ҳам ўрин олган. Олий мартабали меҳмон Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда улар ҳузурида маъруза қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1