1

​ИЧКИ БОЗОР ЭҲТИЁЖИ ҚОНДИРИЛМАСА, ЭКСПОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ!

СИЁСАТ 02.12.2017, 11:41
​ИЧКИ БОЗОР ЭҲТИЁЖИ ҚОНДИРИЛМАСА, ЭКСПОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ!

Президентнинг "2017-2018 йил қиш-баҳор мавсумида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди. Қарорда таъкидланишича, янги мева-сабзавот маҳсулотларининг ички бозордаги эҳтиёждан ортган қисмигина экспортга йўналтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Бундан ташқари, 2017-2018 йилларда қиш-баҳор мавсумида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлашнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Барча туман ва шаҳарларда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа ижтимоий аҳамиятли маҳсулотлар билан чакана савдо тармоғига уларни барқарор нархлар билан етказиш орқали таъминлаб борилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1