1

АШРАФ ҒАНИ – БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАХРИЙ ДОКТОРИ БЎЛДИ

СИЁСАТ 06.12.2017, 17:12
АШРАФ ҒАНИ – БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАХРИЙ ДОКТОРИ БЎЛДИ

Афғонистон Президенти университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳузурида маъруза қилди. Хабар қилганимиздек, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Бухоро давлат университетига ташриф буюрди ва бу ердаги профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди. Мазкур университет мамлакатдаги йирик билим масканларидан биридир. Ундаги 8 факультетда 7 мингдан зиёд талаба ва магистр таълим олмоқда.

Афғонистон Президенти университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳузурида маъруза қилди.

Муҳаммад Ашраф Ғанига Бухоро давлат университети фахрий доктори унвони берилгани тўғрисида диплом топширилди.

Дунё илм-фани ва ислом оламида катта ўрин тутган Бухорои шарифни зиёрат қилиш орзуим эди. Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевга бу имкониятни яратиб бергани учун самимий миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон заминидан Имом Бухорий ва Имом Термизий каби буюк алломалар етишиб чиққан. Бу ерда таълим олаётган ёшлар мана шундай боболарига муносиб бўлиб вояга етишмоқда, деди Президент Муҳаммад Ашраф Ғани.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1