1

“СЎЛАК АЖРАЛИШИ КЎПАЙГАН...”

САЛОМАТЛИК 07.12.2017, 19:00
“СЎЛАК АЖРАЛИШИ КЎПАЙГАН...”

— Турмуш ўртоғим 45 ёшда. Бир неча ҳафтадан буён сўлак ажралиши кўпайганидан шикоят қилади. Ҳатто тунлари ҳам ёстиқ жилда намланиб қолаяпти. Нега шундай бўлаётганини тушунолмаяпсиз, сиз нима дейсиз? Бундай вазиятда қайси мутахассисга учрашиш лозим?

Нигора Абдуллаева, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Сўлак ажралишининг кўпайиши тиббиётда гиперсаливация, дейилади. У оғиз бўлишиғи яллиғланиш жараёнлари, стоматит, гингвит ва турли характердаги яраларда юзага келиши мумкин. Шунингдек, ошқозон ичак тизими касалликлари (гастрит, колит, меъда яраси), асаб бузилишлари, инсульт асоратлари сифатида кузатилиши ҳам қайд этилади. Турмуш ўртоғингиз тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда бир қанча таҳлилларни топшириши зарур. Организмдаги мавжуд безовталиклар бартараф этилгач, оғиз бўшлиғининг меъёрий муҳити тикланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1