Норвегиялик миллиардер Олаф Тон ўзининг 6 миллиард доллар бойлигини тиббиёт соҳасидаги тадқиқотларни молиялаштириш учун сарфлашга қарор қилди.
У умри давомида ишлаб топган пуллари эзгулик учун сарфланишини истади ва ўзининг бу ҳаракатини “Ахир ўлганимда бойлигимни нариги дунёга олиб кетолмайман-ку...” деб изоҳлади. Олаф Тоннинг ўзи камтарона ҳаёт кечиради. Оилали бўлса-да, фарзанд кўрмаган. “Бирор жойга бориш учун велосипед ва чанғим бор. Озгина овқатга қорним тўяди. Шундай экан, ортиқча пул йиғишга на ҳожат?” дейди собиқ миллиардер нашрларга берган интервьюсида.