1

Google Youtube’нинг болалар талқинини яратади

HI-TECH 19.03.2014, 13:17
Google Youtube’нинг болалар талқинини яратади

Google компанияси Youtube видеохостингининг махсус талқини устида иш олиб бормоқда. Улар янги видеохостингни 10 ёшгача бўлган болалар учун яратишмоқчи.  

Youtube’нинг болалар талқини қандай кўринишида бўлиши номаълум. Аммо, айрим маълумотларга кўра, у алоҳида илова сифатида ёки ёпиқ канал кўринишида бўлади. Ота-оналар эса болаларини нима кўраётганини назорат қилишлари мумкин бўлади. Катталар учун мўлжалланган видео ва изоҳлар ўчириб ташланалади. Сайтда реклама бўлиш ёки бўлмаслиги ҳозирча номаълум.

Ҳозирда Youtube’да “ота-она назорати” функцияси мавжуд. Бу функция ноўрин видеоларни кўрсатмайди ва Google қидирув тизимида автомат тарзда хавфсиз режимга туширади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1