Суюқ кристалли дисплей

HI-TECH 15.12.2017, 15:37
Суюқ кристалли  дисплей

Электрон қурилмалар билан шаффоф экран ҳосил қилиш учун кўп маротаба уринишган. Аммо ҳалигача тўла тиниқликка эга экран яратилмаган эди. Япониянинг Japan Display Inc компанияси шаффофлиги 80 фоизга тенг дунёдаги биринчи дисплейни омма эътиборига ҳавола этди. Бугунгача яратилган мазкур соҳадаги дисплейларнинг тиниқлик даражаси 30 фоиз­дан ошмасди. Япониянинг Japan Display Inc компанияси эса бундан икки баробар тасвир коэффициентига эга дисплейни яратишга эришди. Дисплейнинг тўлиқ имкониятлари март ойида АҚШда ўтказиладиган SID (The Society for Information Display) кўргазмасида иштирокчилар эътиборига ҳавола этилади. Japan Display Inc компанияси мутахассисларидан бирининг таъкидлашича, мазкур дисплей ушбу соҳада келажакка қўйилган энг катта қадам вазифасини ўтайди. Бу дисплейдан келажакда электрон китобларда, ақлли соатлар, телефонлар ва ҳаттоки компьютерларда ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Аммо ҳозирда компания бундан-да оламшумул ихтиро, яъни “Суюқ кристалли дисплей” яратишга ўз эътиборини қаратмоқда. Бу ихтиро яратилса, технологияларнинг янги асри пайдо бўлади, дея таъкидлашмоқда компания ходимлари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1