АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева: Самарқанддаги экологик форум Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганини кўрсатди

"Эндиги асосий вазифа табиатни асрашга қаратилган ушбу ташаббусларни амалиётга самарали татбиқ этишдан иборат", деди Мирзиёева.

'Саида Мирзиёева: Самарқанддаги экологик форум Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганини кўрсатди'ning rasmi

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлаган Глобал экологик жамғарманинг 8-Ассамблеяси иштирокчиларига Президентнинг табрик мурожаатини ўқиб эшиттирганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мазкур форум Марказий Осиё ва бутун дунё учун долзарб бўлиб турган иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш имконини берган. Шу билан бирга, тадбир Ўзбекистоннинг глобал экологик кун тартибидаги ўрни ва нуфузи тобора мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор намоён этган.

Саида Мирзиёева Ассамблея доирасида "Eco Expo Central Asia – 2026" кўргазмаси ҳам ташкил этилганини қайд этди. Унинг маълум қилишича, кўргазма майдонида "яшил" лойиҳаларни молиялаштириш учун 80 миллион долларлик грантлар ҳамда 520 миллион доллардан ортиқ инвестицияларни жалб қилиш бўйича келишувлар имзоланган.

"Эндиги асосий вазифа табиатни асрашга қаратилган ушбу ташаббусларни амалиётга самарали татбиқ этишдан иборат", деди Мирзиёева.

Қайд этилишича, Глобал экологик жамғарманинг 8-Ассамблеяси ва "Eco Expo Central Asia – 2026" кўргазмасида дунёнинг 180 мамлакатидан 8,5 мингдан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда терговчи ва адвокат йирик пора билан қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:49

    Наманганда терговчи ва адвокат йирик пора билан қўлга олинди

    Тезкор тадбир давомида адвокат гумонланувчининг отаcидан талаб қилинган маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    'Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:04

    Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди

    Ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатган.

    'Мирзиёев Гонконг билан визасиз тартиб жорий этиш масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:39

    Мирзиёев Гонконг билан визасиз тартиб жорий этиш масаласини муҳокама қилди

    Билдирилишича, учрашув аввалида Ли Цзячао давлат раҳбарига Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

    'Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти

    "Таҳлилларга кўра, темирйўл чиптаси харид қилиш истагини билдирган фуқароларнинг камида 30 фоизи мавжуд дефицит сабабли чипта сотиб олиш имкониятига эга эмас", деди Маҳкамов.

    'Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:46

    Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

    Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этди.

    'Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:31

    Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи

    Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.