АсосийSiyosat

Президент ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади

'Президент ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади'ning rasmi

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳаси кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини ташкил этиш назарда тутилаяпти.

Шу бўйича шу йил 20 апрель кунига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳада фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, ижро ҳокимияти устидан самарали жамоат назоратини ташкил этиш, давлат ва жамоатчилик институтлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш вазифалари қамраб олинади.

    Бошқа янгиликлар