1

Январ-мартда замонавий технология асосида 150 километрдан ортиқ оптик толали тармоқлар бунёд этилди

HI-TECH 25.04.2014, 11:33
Январ-мартда замонавий технология асосида 150 километрдан ортиқ оптик толали тармоқлар бунёд этилди

Ахборот-коммуникация технологиялари негизида янги хизмат турларининг жорий этилиши ва янада ривожлантирилиши, АТСни рақамлаштириш даражасининг оширилиши, мобиль ва интернет алоқаси хизматларидан фойдаланаётган абонентлар сонининг кўпайиши алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг 23 фоизга, компьютерли дастурлаш хизматлари ҳажмининг 16,8 фоизга ошишини таъминлади.

Хусусан, 2013-2020 йилларда телекоммуникация технологияларини, алоқа тармоқлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг I чорагида замонавий технология асосида кенг миқёсда фойдаланиш учун 150 километрдан ортиқ оптик толали тармоқлар бунёд этилди.

ZiyoNET электрон портали кутубхонасида жойлаштирилган таълим ахборот-ресурсларининг умумий миқдори 75 мингдан ортди. Рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтиш аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражасини 45 фоизгача етказиш имконини берди.

Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг қўшма ҳисоботида маълум қилинган. Ҳисоботнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1