АсосийБу қизиқ

Starlink сунъий йўлдошлари сони 10 мингдан ошди

SpaceX глобал интернет тармоғини кенгайтирмоқда.

'Starlink сунъий йўлдошлари сони 10 мингдан ошди'ning rasmi

Илон Маскга тегишли SpaceX компанияси томонидан амалга оширилаётган Starlink лойиҳаси янги босқичга чиқди — орбитадаги сунъий йўлдошлар сони 10 мингтадан ошди. Бу ҳақда Spaceflight Now нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 17 мартга ўтар кечаси SpaceX навбатдаги 25 та Starlink сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли учирган. Бу 2026 йил бошидан буён амалга оширилган 17-орбитал парвоз бўлиб, компаниянинг юқори суръатда иш олиб бораётганини кўрсатади.

Умуман олганда, 2026 йилда SpaceX парвозларининг ўртача частотаси ҳар икки-уч кунда биттадан тўғри келмоқда. Йил бошидан буён амалга оширилган 33 та Falcon 9ракета парвозининг асосий қисми айнан Starlink сунъий йўлдошларини орбитага олиб чиқишга қаратилган.

Ҳозирги кунда Starlink хизмати дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатида 10 миллиондан зиёд фаол фойдаланувчига эга. Ушбу тизим глобал интернет тармоғини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам юқори тезликда интернет билан таъминлаш имконини беради.

Лойиҳа илк бор 2015 йилда эълон қилинган, 2019 йилдан эса тижорат парвозлари бошланган. Starlink сунъий йўлдошлари Ерга нисбатан яқин — тахминан 550 километр баландликдаги орбитада жойлашган. Бу эса интернет сигналининг кечикишини минимал даражага туширишга хизмат қилади.

Фойдаланувчилар махсус терминал қурилмалар орқали тармоққа уланади. Ушбу терминаллар автоматик равишда бир сунъий йўлдошдан иккинчисига уланиб туради. Йўлдошлар ўзаро маълумот алмашиш учун лазерли алоқа тизимлари билан жиҳозланган, шунингдек орбитадаги ҳолатини тўғрилаш учун ионли двигателлардан фойдаланади.

Мутахассисларнинг айтишича, ҳар бир сунъий йўлдошнинг хизмат қилиш муддати ўртача 5 йилни ташкил этади. Шундан сўнг улар орбитадан чиқарилиб, атмосферада ёниб кетади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳам баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.04.2026 02:51

    'Жаҳон чемпионати модаси янги босқичга чиқмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 05.04.2026 10:58

    Жаҳон чемпионати модаси янги босқичга чиқмоқда

    Жаҳон чемпионати модасида янги тренд: кўча услуби ва "crop-top"лар.

    'Artemis II экипажи Ер ва Ой орасида тасвирларни юборди'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.04.2026 13:22

    Artemis II экипажи Ер ва Ой орасида тасвирларни юборди

    NASAнинг Artemis II экипажи Ер ва Ой ўртасидаги масофанинг ярмига етганда олинган илк юқори аниқликдаги Ер тасвирларини тақдим этди.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 03.04.2026 12:25

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Бугун ҳарорат пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 02.04.2026 19:58

    Бугун ҳарорат пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 3 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Илон Мускнинг SpaceX компанияси 1 триллион долларлик акцияларини биржага чиқаришга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 02.04.2026 08:55

    Илон Мускнинг SpaceX компанияси 1 триллион долларлик акцияларини биржага чиқаришга тайёрланмоқда

    Илон Мускнинг SpaceX компанияси дунёдаги энг қимматли оммавий савдога қўйилган компаниялардан бирига айланишга тайёр.