1

Beeline‘нинг оптик толали интернетига Тошкентда 700 га яқин уй уланган

HI-TECH 01.05.2014, 12:19
Beeline‘нинг оптик толали интернетига Тошкентда 700 га яқин уй уланган

Beeline алоқа оператори Тошкентдаги оптик толали Интернет тармоғининг навбатдаги кенгайтирилганлиги ҳақида хабар беради.

“Маълумки, Beeline ўз абонентларини нафақат мобил Интернет билан таъминламоқда, балки ADSL вa FTTB технологияларини кенг тасмали симли интернет хизматларини тақдим қилган ҳолда муваффақият билан жорий қилмоқда, – дейди Unitel‘нинг Тошкентдаги ҳудудий филиали директори Дмитрий Реш. – Пойтахтнинг турли туманларидаги минглаб истиқомат қилувчилар дақиқаси 100 Мегабитли тезкор Интернетнинг авзалликларини баҳолашди. Мижозлар бозор раҳнамосидан янги имкониятлар ва инновацион қарорларни кутишлари оддий ҳол ва биз уларнинг умидларини оқлаш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз”.

Бугунги кунда 700 га яқин кўп хонадонли уйлар Beeline‘нинг FTTB (Fiber To The Building – уйга оптика) оптика толали тармоғи билан қамраб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1