Дунёдаги энг қиммат автомобиль бренди аниқланди

HI-TECH 23.05.2014, 16:40
Дунёдаги энг қиммат автомобиль бренди аниқланди

Toyota автомобиль дунёсидаги энг қиммат бренд деб топилди, Япония бренди Германиянинг BMW, Mercedes-Benz компанияларини ортда қолдирди. Бу ҳақда Automative News портали хабар бермоқда.

Ушбу рейтинг Британиянинг Millward Brown Group  тадқиқот тармоғи томонидан тузилди. Аналитиклар Toyota брендини 29,6 млрд АҚШ долларига баҳолашди. Бу 2013 йилги кўрсаткичдан 21 фоизга кўтарилган. Ўтган йили ҳам Toyota биринчи ўринни эгаллаган эди.

Иккинчи ўринни $25,7 млрд натижа билан BMW бренди эгаллади, учинчи ўрин – Mercedes-Benz $21,5 млрд кўрсаткичи билан. Бундан ташқари кучли бешликка Honda ($14,1 млрд) ва Ford ($11,8 млрд) маркалари киритилди.

5-ўриндан 10-ўринни Nissan ($11,1 млрд), Volkswagen ($8,4 млрд), Audi ($7,1 млрд),  Chevrolet ($4,9 млрд) Hyundai ($4,6 млрд) компаниялари эгаллади.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1