1

Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишувга қўшилди

СИЁСАТ 23.03.2018, 11:44
Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишувга қўшилди

Қарорга асосан Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишув (Ашхобод, 05.12.2012 й.) ва мазкур келушувга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомага (Минск, 10.10.2014 й.) қўшилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар беради.

Мазкур халқаро шартномаларни амалга оширилишига Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти масъул этиб белгиланмоқда.

Мазкур Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири жиноий даромадларни легаллаштириш (ювиш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга масъул бўлган МДҲ давлатларининг тегишли ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориши ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1