1

Неъматилла Йўлдошев: Муаммоларни қайд этмай, ечими учун амалий ҳаракат қилишимиз керак

СИЁСАТ 29.03.2018, 15:24
Неъматилла Йўлдошев: Муаммоларни қайд этмай, ечими учун амалий ҳаракат қилишимиз керак

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Неъматилла Йўлдошев мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида кейинги пайтда амалга оширилган ишлар нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги эътибори ва эътирофига сазовор бўлаётганини таъкидлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Афғонистонда тинчлик ва минтақада барқарорлик ўрнатишга оид Тошкент конференцияси ўз аҳамияти ва кўлами билан жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортди.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги ривожланиш стратегияси тўғри танланганини англатади. Бу жараёнда мавжуд муаммоларни ҳал этиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашга қаратилган изчил ишлар Ўзбекистонни янги қиёфадаги демократик давлат сифатида намоён қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тубдан такомиллаштирилди. Уларнинг фаолияти халқ хизматига сафарбар этилди.

Бу одамларнинг муносиб шароитда яшашига, ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишига хизмат қилмоқда. Ўз навбатида, фуқароларнинг фикрлаши ҳам бугунги кун талабига мос тарзда ўзгариб, уларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилиб ваколатли давлат органлари мурожаат қилиши кескин ўсди.

Шиддат билан кечаётган ислоҳотлар самарадорлиги ортиши, муммолар ечим топишига ҳисса қўшиш бизнинг ҳам муҳим вазифамиздир. Шу боис Сенат аъзолари эътиборини сусткаш ишлашга барҳам бериш зарурлигига қаратмоқчиман.

Давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижроси, хусусан жойларда кичик саноат зоналари барпо этишга оид топшириқлар бажариляпдими? Афсуски, ўрганишларда бу борадаги қўпол камчиликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди. Бунга кўпроқ банклар томонидан вақтида кредит маблағларининг ажартилмаётгани, “Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз” каби ташкилотларнинг зиммасидаги масъулиятни лозим даражада бажармаётгани сабаб бўлаётир.

Ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг 30 фоизи бажарилмаган. Боиси бундай дастурлар учун ажратилиши зарур бўлган кредитнинг 40-50 фоизи берилган, холос.

Халқ ҳаёти, фаровонлиги билан боғлиқ дастурлар ижроси борасида сенаторлар ва депутатларнинг лоқайдлигини ҳам оқлаб бўлмайди.

Сенат раиси ўз сўзида шифокорлар, фан ўқитувчилари етишмаётгани, бу каби муаммоларга барҳам бериш билан боғлиқ мулоҳазаларини ҳам баён этди.

Биз қачонгача муаммоларни қайд этиш билан шуғулланамиз? Уларнинг ечими юзасида амалий ишлар қилишимиз керак.

Янги мактаблар қуриш талаб даражасида эмас. Таълим сифатининг ёмонлашаётганига, ёш авлодни китоб билан таъминлашдаги сусткашликка бараҳам берилиши керак.

Аҳоли қийнаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидаги аҳвол ҳам эътибордан четда қолмади. Ушбу мақсадда ташкил этилган агентлик муаммоларни узил-кесил ҳал этиш бўйича самарали иш олиб бормаётгани танқид қилинди.

Жойларда аҳолини электр энергияси билан таъминлашда ҳамон камчиликларга йўл қўйилмоқда. Бундан тадбиркорлик субъектлари ҳам азият чекмоқда. Аҳолини суюлтирилган табиий газ билан таъминлашда оқсоқлик бор. 2017 йилда аҳолига ажратилиши керак бўлган суюлтирилган газнинг бор-йўғи 50 фоизи етказиб берилган.

Жойлардаги магистраль йўллар ва ички йўлларнинг аҳволи ҳам талабга жавоб бермайди.

Жиноятчиликка қарши куршиш умумхалқ ҳаракатига айланди. Жиноятчилик 2017 йилда 16 фоизга, жорий йилнинг ўтган даврида 41 фоизга камайган. Бироқ, жойларда, масалан Самарқандда қотиллик, Тошкент вилоятида ўғрилик, Бухоро вилоятида босқинчилик сезиларли даражада ошган.

Фуқароларнинг ўз жонига қасд қилишининг олдини олишга қаратилган ишлар туфайли бундай ҳолатлар камайган бўлса-да, бундай ҳолатлар Самарқанд, Қорақалпоғистонда ошган.

Гиёҳвандлар, руҳий касалларни мажбурий даволаш тўғри йўлга қўйилмаган. Одам савдоси, ахлоққа қарши жинояттлар содир этганлар орасида аёллар кўпроқ учрамоқда

Бундай ҳолатларга барҳам бериш, халқни озиқ-овқат билан таъминлаш, айниқса ғалла мўл бўлишига эришиш, аҳолининг шахсий томорқа ерларидан оқилона фойдаланишларини таъминлашга эътибор кучайтирилиши қайд этилди. Томорқадан фойдаланиш бўйича парамант назорати йўлга қўйилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1