АсосийСпорт

Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўладими?

Индонезия футбол федерацияси яқинда истеъфога чиқарилган нидерландиялик мутахассис Патрик Клюйверт ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

'Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўладими?'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош устози ҳамда ҳозирда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган Темур Кападзе Индонезия терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин. Бу ҳақда Goal Media нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Индонезия футбол федерацияси яқинда истеъфога чиқарилган нидерландиялик мутахассис Патрик Клюйверт ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.  Кападзедан ташқари яна икки мураббий номзодини кўриб чиқилмоқда.

Улар яқин вақт ичида германиялик Томас Долл (илгари Индонезиянинг “Персия Жакарта” клубини бошқарган), Ироқ терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, испаниялик мутахассис Хесус Касас ҳамда Темур Кападзе ўртасида танлов қилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар