АсосийSiyosat

Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди

'Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди'ning rasmi

Сенат “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарор қабул қилди.

2018 йил 30 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масаласини кўриб чиқдилар.

Оилавий тадбирларни тартибга солиш жамият учун ҳам муҳим ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги боис, аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва фикрларни инобатга олиб, мазкур масалани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мукаммал ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Сенатннг ушбу қарори билан:

- тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилиб, унинг таркиби тасдиқланди;

- Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб ушбу масаланинг ОАВ, шу жумладан интернет нашрларда фаол муҳокама қилинишини ташкил этиш, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида оилавий тадбирларни ўтказиш борасида шаклланган ўзига хос урф-одат ва анъаналарни аҳоли иштирокида чуқур ўрганиб чиқишдан иборат деб белгиланди;

- Ишчи гуруҳга муҳокамалар якуни бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига кўриб чиқиш учун тақдим этиш топширилди.

Шунингдек, Сенатнинг ушбу қарори билан тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларига тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиб, Ишчи гуруҳга асослантирилган таклиф киритиш топширилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг Ахборот хизмати хабар берган.

    Бошқа янгиликлар