АҚШ делегацияси Олий Мажлис Сенати фаолияти билан таништирилди

СИЁСАТ 07.04.2018, 10:07
АҚШ делегацияси Олий Мажлис Сенати фаолияти билан таништирилди

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг инсон ҳуқуқлари, демократия ва меҳнат масалалари бўйича ўринбосари Рэнди Берри бошчилигидаги делегация 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида музокара ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги изчил тараққий этаётгани, икки давлат раҳбарларининг мулоқотлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлаганини таъкидлади.

5.JPG

6 (1).JPG

Мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Парламентлар ҳамда ҳукуматлар даражасидаги икки томонлама ташрифлар фаоллашгани сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини бермоқда.

АҚШ делегацияси Олий Мажлис Сенати фаолияти билан таништирилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан давлат ва жамиятни ислоҳ қилиш борасидаги демократик янгиланишлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Давлат ва жамият ҳаётида кечаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида ўзаро тажриба алмашувини фаоллаштиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган мулоқотда виждон ва диний эътиқод эркинлиги, фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, диний ташкилот фаолияти ҳақида сўз юритилди.

12 (1).JPG

15.JPG

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов мамлакатимизда турли динлар ўртасидаги муносабат бағрикенглик, ҳамжиҳатлик тамойиллари асосига қурилгани, диний бағрикенглик соҳасидаги ташаббуслар тинчликни асраш, соф ислом маърифатини кенг ёйишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

АҚШ делегацияси аъзоларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли дин ва миллат вакилларининг аҳил ҳаёти ва фаолияти, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Рэнди Берри Ўзбекистонда табаррук қадамжоларни ободонлаштириш, миллий-диний урф-одатларни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган улкан ишлар таҳсинга лойиқ эканини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1