1

Тошкентда “Samsung” LED телевизорларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

HI-TECH 24.09.2014, 14:10
Тошкентда “Samsung” LED телевизорларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Пойтахтимиздаги “Zenith Electronics” қўшма корхонасида Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда “Samsung” савдо белгиси остида LED телевизорлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ЎзА хабар беради.

“Zenith Electronics” қўшма корхонасида телевизорнинг электрон бошқарув платаси, олд панеллари, орқа томонига қўйиладиган қопқоқлар, пенопласт қадоқлаш буюмлари ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилди. Бу бутловчи қисмлар умумий ҳажмининг 35 фоизини ташкил этади. 

Тайёр маҳсулотларни йиғиш цехи бошлиғи Р.Қаюмовнинг таъкидлашича, айни пайтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари кунига 32 дюйм диагоналли 400 дона телевизор ишлаб чиқариш имконига эга. Келгусида ишлаб чиқариш қувватини кунига 500 донага, диагонал ҳажмини эса 40 дюймга етказиш режалаштирилмоқда. Умуман олганда, 2017 йилда корхонада ишлаб чиқариладиган телевизорлар сони 75 мингдан ошади. 

Хабарда ёзилишича, “Zenith Electronics” компанияси томонидан лойиҳани амалга ошириш учун киритилган инвестициялар умумий ҳажми қарийб 3 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1