1

Мобил операторлар халқаро нумерация стандартига ўтади

HI-TECH 25.09.2014, 11:28
Мобил операторлар халқаро нумерация стандартига ўтади

Ўзбекистон мобил алоқа операторлари 2014 йилнинг 1 октябридан  шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам териш янги форматга ўтмоқда.

“2014 йилнинг 1 октябрь кунидан халқаро нумерация стандартига ўтиш муносабати билан шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам теришнинг янги тартиблари кучга киради”,-дейилади Ucell хабарида.

Энди 1 октябрдан бошлаб, шаҳарлараро алоқага чиқиш “8” ўрнига “0” орқали амалга оширилади. Халқаро йўналишдаги қўнғироқлар “8-10” ўрнига “00” рақами орқали амалга оширилади.

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишдаги қўнғироқлар абонент рақами олдидан “+” символини териш орқали амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1