1

UMS бош директори тайинланди

HI-TECH 13.10.2014, 18:34
UMS бош директори тайинланди

Янгиланган МТС – “Universal Mobile Systems” компанияси бош директори этиб, россиялик Дмитрий Нагорный тайинланди.

42 ёшли Нагорный жорий йилнинг август ойига қадар Олтой ўлкаси МТС филиали бошчилик қилган эди. Маълумотига кўра ҳуқуқшунос, 10 йил давомида МТСнинг Сибир филиалида ҳуқуқшунослик қилган.

Д. Нагорный ўзининг МТСдаги фаолиятини 1998 йили бошлаган.

Оилали, икки фарзанднинг отаси.

Эслатиб ўтамиз, “UMS” мобил оператори ўз фаолиятини 2014 йил 1 декабрдан бошлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1