АсосийЖамият

Самарқандда акасига ўқ узган шахс ушланди

Нарпай туманида ариқдан сув ўтказиш масаласида чиққан жанжал қотиллик билан якунланди.

'Самарқандда акасига ўқ узган шахс ушланди'ning rasmi

Фермер хўжалиги ҳудудида ука ўз акасини ов милтиғи билан отиб ўлдирган.

2026 йил 12 февраль куни соат 11:30 ларда Нарпай тумани “Ҳўжакарзон” маҳалласида жойлашган “Асилбек олтин балиқлари” фермер хўжалигида ака-ука ўртасида жанжал келиб чиққан. Тергов маълумотларига кўра, А.Саидов ариқдан сув ўтказиш масаласида акаси У.Саидов билан тортишиб қолган ва жанжал вақтида ўзига тегишли “ИЖ-18” русумли ов қуроли билан унга бир марта ўқ узган.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчи оғир ўқотар жароҳатлари оқибатида ташқи қон кетишидан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 февраль куни Нарпай туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига мувофиқ ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар