1

Skype хизмати янги Skype Qik мобиль иловасини ишга туширди

HI-TECH 15.10.2014, 16:38
Skype хизмати янги Skype Qik мобиль иловасини ишга туширди

Skype Qik мобиль иловаси бир ёки бир неча фойдаланувчилар билан қисқа видео хабарлар билан алмашиш имконини беради. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчи iOS, Android ёки Windows Phone турларига мансуб уяли алоқа воситаларига Qik хизматини улаши лозим бўлади. Шундан сўнг, иловага кириб ўз мобиль рақамини киритиши керак.

Бу жараёнларнинг барчаси бехато амалга оширилгандан сўнг эса у ўз танишлари орасида ушбу дастурга уланган рақам эгалари билан қисқа видео лавҳаларни алмашиши мумкин.

Бунда энг узун видео ўз ичига 42 сонияни олиши лозим. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1