Тошкентда ўзи ишини бошлаган Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми тафсилотларини тезкор ёритиш мақсадида «Ўзэкспомарказ»да барча шароитга эга матбуот маркази иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Айни пайтда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари марказда яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда тезкор хабарлар тайёрлашга киришган.