1

​Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ҳар йили ўтказилади

СИЁСАТ 19.10.2018, 16:57
​Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ҳар йили ўтказилади

Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми якунларига бағишланган ялпи мажлис бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Руспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.Хўжаев ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Орешкин мазкур форум якунлари, эришилган натижалар, имзоланган ҳужжатлар, ўтказилган тадбирлар ҳақида маълумот беришди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти мазкур форум Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ривожида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, бундан бўён Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро форум ҳар йили мунтазам ўтказиб турилишини таъкидлади.

Шарҳлар

Milwaukeeitd 31.07.2021, 22:04
handwritten synonym
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1