1

Дилором Тошмуҳаммедова Сенат аъзолигига сайланди

СИЁСАТ 29.10.2018, 11:16
Дилором Тошмуҳаммедова Сенат аъзолигига сайланди

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унда шаҳар ва туман депутатлари, Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Қўшма мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Тошкент шаҳридан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

Маълумот учун, Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳаммедова Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери бўлган. Маълумоти бўйича шифокор. 1984 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини ва 2003 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1