АсосийSiyosat

Ўзбекистон Британия билан муносабатларни ривожлантиради

'Ўзбекистон Британия билан муносабатларни ривожлантиради 'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлигининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича департаменти директори ўринбосари Руперт Эйнли билан учрашув ўтказилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, қўшма тадбирлар, жумладан турли даражаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. Таъкидланишича, Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Ушбу кенгаш савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни фаоллаштириш ва аниқ натижалар келтиришни мақсад қилган.

    Бошқа янгиликлар